Линклар

Қандаҳорда яна бир афғон расмийси ҳудкуш ҳужумига учради


Худкуш ҳужумчи Қандаҳорда афғон расмийси ўтирган полиция автомобили остига ўзини ташлаши оқибатида 5 бола қурбон бўлди.

Бу ҳужумдан сўнг эса йўл четига ўрнатилган бомба ҳам портлади ва бу жойга етиб келган полиция ходимларидан икки нафари жароҳатланди.

Бу ҳужумлар учун ҳозирча ҳеч масъулиятни зиммасига олгани йўқ. Аммо мамлакат расмийлари буни толибларнинг яқиндан бери Афғонистон расмийларига уюштира бошлаган ҳужум компаниясининг давоми, деб ҳисобламоқда.

Ўтган ой мобайнида Қандаҳорда аниқ расмийларни нишонга олган суиқасдлар сони ортгани кузатилди ва биргина Данд туманининг ўзида амалдаги ҳукуматнинг 9 вакили ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG