Линклар

Хусусий нотариуслар ëпилгач¸ давлатникида навбат узунлашмоқда

  • Садриддин Ашур

Хусусий нотариуслар ишсиз ўтирган айни кезда¸ давлат нотариуслари халққа тегишли хизмат кўрсатишга фурсат топмаëтир.

Хусусий нотариуслар ишсиз ўтирган айни кезда¸ давлат нотариуслари халққа тегишли хизмат кўрсатишга фурсат топмаëтир.

Ўзбекистонда хусусий нотариуслар фаолияти тугатилганидан сўнг давлат нотариуслари оддий аҳоли учун эшигига яқинлашиш қийин жойга айланиб бормоқда. Давлат нотариуслари ходимлари аҳоли эҳтиëжини адо этишга жисмонан улгура олмаëтгани оқибатида улар олдида яна узундан-узун навбатлар ҳосил бўлди.



Шу кунларда Тошкентдаги давлат нотариусларига мурожаат қилиб, ишни битиришнинг имкони бўлмай қолди, дейди Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Фарида опа:

- Мана мен ўзим иккита договор оформлять қилдим. Просто одам тўполон.

Озодлик: Навбат шунчалик кўпми?

- Ҳа. Шаҳардан районга жўнатишаяпти. Районлардаги нотариуслар¸ ростини айтганда¸ кечроқ келади. Яна эртароқ кетиши ҳам мумкин. Эшигига бир отчëт¸ бир управление деб ëзиб қўяди. 50-60 одам очередда турибдида.

Озодлик: 50-60 одам деяпсиз. Неча соат кутишга тўғри келади?

- Бир кунда улар успет қилишмайди. Оформлениелар иккинчи¸ учинчи кунларга қолиб кетади. Бу фақат Мирзо Улуғбек райони бўйича. Бошқа районлар ҳақида бир нарса дея олмайман. Шаҳарга борганларни “Биз улгурмаяпмиз. Районникига боринглар” деб жўнатиб юбораëтган экан.

Озодлик: Пул бериб¸ пора бериб тезлатишнинг йўли борми?

- Албатта. Бусиз иложи йўқ. Таниш-билиш қилиб “Юқоридан фалончадан келдик. Фалонча айтди” деб ўтиб кетаверишади. Очередда турганлар тураверади¸ дейди Фарида опа.

Уй-жой олди-сотдиси билан шуғулланадиган Жаҳонгир исмли нотариус хизматининг доимий мижози ҳам¸ бу хизматдан фойдаланиш учун совет замонидаги каби соатлаб навбат кутиш яна кундалик ҳолга айланганини айтади.

- Жуда кўпайган ҳозир. Одамлар жуда¸ жуда¸ жуда кўп. Керак пайтда соатлаб вақт кетиб қолади. Навбатга туриб соат кетиб қолиши борда. Мисол учун¸ 1-нотариусхонада ўтиришга жойлар яхши. Ўтириб дам олиб кутиб ўтирадиганлар бор. Қулайликлар бор. Бир-иккита нотариусхоналарни биламан ўтиришга жой ҳам йўқ¸ дейди уй-жой олди-сотдиси билан шуғулланадиган Жаҳонгир.

Тошкент шаҳар 1-нотариал идорасининг ўзини таништиришни истамаган ходими, ҳақиқатан ҳам мижозлар кўпайганлигини айтар экан:

- Телефон орқали маълумот берилмайди. Ўзингиз келиб¸ кўриб кетишингиз мумкин, дейишдан ортиқ ахборот беришни истамади.

Ўз исмини ошкор этилишини истамаган Фарғона вилоятидаги давлат нотариуслардан бирининг айтишича, мижозларнинг кўплигидан уларга иш соатларини узайтириш ҳақида топшириқ берилган:

- Ҳозир юқоридан топшириқ бўлган. “Соат 8 гачами¸ 9 гачами одамлар тугамагунча ишлайсизлар” деб топшириқ берган. Шунга ҳар кун одамларни тугатиб кетаяпмиз.

Озодлик: 8-9 гача ишласангиз¸ чарчаб қолмайсизми?

- Энди нима қиламиз. Вақтинчалик нарса¸ дейишди. Ҳозир хусусийларнинг ўрнига давлат нотариуслари берганда. Ўшаларни ташкил қилиб йўлга қўйиб олгунимизча¸ шунақа ишлаб турасизлар дейишган¸ дейди ўз исмини ошкор этилишини истамаган Фарғона вилоятидаги давлат нотариуслардан бири.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Гулнора Эшонхонова, Ўзбекистонда эндигина шаклланиб келаëтган хусусий нотариуслар тизимини 15 кун ичида тугатишнинг кимга¸ нима учун керак бўлгани ҳамон ўзи учун жумбоқлигича қолаëтганини айтади :

- Тўғрисини айтганда¸ бўлган воқеани тушуниш умуман қийин бўлди. Чунки ишлаб турган механизм ҳеч кимдан ҳеч қандай фикр олинмасдан¸ нима сабабданлиги айтилмасдан¸ ëмон отлиққа чиқариб¸ бузилди-қўйилди. Ҳозир нотариусларнинг сони кўпайтирилади¸ дейилаяпти. Кўпайтирилса¸ яна ўша нотариусларнинг ҳисобидан кўпайтирилади. Бу ëғига нима бўлади масалан? Айтаяпманку¸ умуман тушунмадик нимага бунақа бўлганини. Ëмон бўлса ўша хусусий нотариус¸ ноқонуний ишлаëтган бўлса¸ уни жавобгарликка тортиш мумкин эди¸ тўғрими? Бунинг учун хусусий нотариусларни¸ системани йўқ қилиш шарт эмас. Масалан¸ хусусий нотариусларнинг кўпчилиги ҳалол ишлаб турган нотариуслар эди. Уларнинг бола-чақаси ҳозир моддий жиҳатдан қийналиб қолди. Ҳаммаси кўчада қолиб кетишди¸ ишсиз қолиб кетишди. Айримларининг ëши нафақа ëшига етиб қолган. Улар умуман конкурсда иштирок эта олмайдиган бўлиб қолишди. Ижтимоий ҳимоясиз қолди¸ десак ҳам бўлади¸ дейди ҳуқуқшунос Гулнора Эшонхонова.

Адвокатга кўра, хусусий нотариусларни тугатиш ҳақидаги президент фармонида айтилишича, фақат фойда кўриш мақсадида фаолият юритаётган хусусий нотариал идоралар атрофида жиноий муҳит пайдо бўлган ва сўнгги икки йил мобайнида 110 нафар нотариус маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган. Бироқ бундай одамлар нафақат хусусий нотариусларда¸ балки давлат нотариусларида ҳам бор, дейди Гулнора Эшонхонова.

- Бор. Уни у ерда ҳам¸ бу ерда топиш мумкин эди. Агарда кимдир шу ишни қилаëтган бўлса¸ жавобгарликка тортиш мумкин эди. Лекин бу бутун система нотўғри ишлаяпти¸ деган гап эмас эдику. Бу просто менинг шахсий фикрим. Чунки ҳақиқатан ҳам нимага бунақа қилингани тушунарсиз. Ҳаммага ноқулай бўлди. Хусусий нотариуслар ишсиз қолишди. Давлат нотариуслари оғир кунга қолиб кетишди. Халққа қийин бўлди. Умуман оддий бир ҳужжатнинг нусхасини тасдиқлаш ҳам муаммога айланиб қолди. Бир хил пайтда эрталабдан кечгача навбатда туриб¸ охири: “Вақтимиз тугади¸ бўлди. Бўшатинглар” деганларини ҳам эшитдик. Куни бўйи битта ҳужжатнинг нусхасини тасдиқлай олишмаган¸ дейди Гулнора Эшонхонова.

Яна бир ҳуқуқшунос Жамол Жабборов, хусусий нотариуслар мисолида¸ ҳар бир соҳа фаолиятини ўз назорати остида ушлашга ҳаракат қилаëтган Тошкент ҳукумати¸ бир соҳанинг ривожланиши учун муқобил имкон бермай туриб¸ унинг илдизига болта ураëтганини айтади:

- Давлат нотариусида ҳам порахўрлик бор эди. Хусусийларда порахўрлик жуда кам эди. Чунки ўзининг пулини олардида¸ маълум миқдорда фоизини иш бўйича. Унақа порахўрликлар йўқ эди. Шунинг учун вазирлик ўз назорати остига олиб¸ давлат нотариусини 50-60 та одам ўқитиб йўналиш бўйича¸ давлат нотариуси қилиб қўйишмоқчи. Алтернативани йўқ қилишдида¸ хуллас¸ дейди Жамол Жабборов.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2 июлда қабул қилган қарорига кўра, йил охиригача мамлакатдаги нотариал идоралар сони 327тадан 547тага етади.

Хусусий нотариуслар фаолиятининг бутунлай тўхтатилишига Ўзбекистон президентининг 5 майда имзо чеккан “Ўзбекистон Республикаси нотариал тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги фармони сабаб бўлди. Матни матбуотда эълон қилинмаган ушбу фармон асосида¸ Адлия вазирлигининг вилоятлардаги бошқармалари 15 майдан бошлаб мамлакатдаги хусусий нотариус идораларини ëпишнинг уддасидан чиқдилар.
XS
SM
MD
LG