Линклар

logo-print

"Озодлик флотилия"си фожиасини БМТ текширади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун тўрт томон экспертларидан иборат гуруҳ Ғазога ёрдам элтаётиб, Исроил томонидан ҳужумга тутилган флотилия фожиасини текширишини маълум қилди.

Бан Ки Мунга кўра, БМТ таъсисчилигидаги бу гуруҳ таркибида бўладиган томонларидан иккиси Исроил ва Туркиядир ҳамда унга Янги Зеландия Бош вазири Жофрэй Палмер етакчилик қилади.

Гуруҳнинг ўз ишини 10 август куни бошлаб¸ биринчи ҳисоботини сентябр ойи ўрталарида эълон қилиниши режалаштирилган.

Айни пайтда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Бош котибини Исроил томони БМТ текширувларида иштирок этишга рози эканидан хабардор қилганини маълум қилди.

31 май куни Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб бораётган “Озодлик флотилия”сининг Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида флотилия сафида бўлган 9 нафар турк қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG