Линклар

Латвия қабул қилган ўзбекнинг кимлиги маълум бўлди


АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонаси собиқ маҳбуси, Латвия қабул қилган Ўзбекистон фуқаросининг исми Камолиддин Қосимбековдир. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги кеча хабар қилди.

Шу пайтгача Латвия бошпана берган собиқ маҳбуснинг Ўзбекистон фуқароси эканлигигина айтилаётган эди.

Агентликка кўра, жорий йил бошида Гуантанамода икки ўзбекистонлик қолган бўлиб, улардан бири – Алишер Ҳамидуллоҳни Швейцария қабул қилиб олган.

Латвия қабул қилган Камолиддин Қосимбековнинг террорчиликка алоқаси йўқлигини АҚШ терговчилари 2006 йилдаёқ тан олган, лекин уни қабул қилиб олиш истагини бирон-бир мамлакат билдирмагани учун Қосимбеков Гунтанамода сақлаб турилган эди, деб хабар қилди Регнум.

Асирга олинган пайтда Камолиддин Қосимбеков 24 ёшда бўлган.
XS
SM
MD
LG