Линклар

Ўшликлар ҳарбийлардан қўрққанидан дўхтирга боролмаяпти


"Чегара билмас врачлар" ташкилоти мувофиқлаштирувчиси Соня Пейрассол "Ўш шаҳрида жабрланганлар ҳарбийлар қўриқлаб турган маҳаллий клиникаларга боришдан қўрқмоқда”, деди, дея хабар қилди кеча Қирғизистондаги 24.kg агентлиги.

Пейрассолга кўра, шаҳардаги клиникалар эшиклари олдида қуролли ҳарбийлар соқчилик қилмоқда ва дўхтирга кўриниш учун келаётган беморлар улардан қўрқмоқда.

"Чегара билмас врачлар" ташкилоти вакили айнан қайси миллат вакиллари ҳарбийлардан қўрқаётгани тўғрисида айтмаган.

Лекин Ўшда бўлган Озодлик мухбирлари милиция ходимлари ва ҳарбийлардан ўзбек миллатига мансуб фуқаролар қўрқаётганига гувоҳ бўлган эдилар.
XS
SM
MD
LG