Линклар

"Кеннеди"ни портлатмоқчи бўлганларни умрбод қамоқ кутмоқда


Ню Йорк суди душанба куни асли гайаналик бўлган икки шахсни шаҳарнинг Кеннеди номидаги аэропортида портлаш уюштиришга уринганликда айбдор, деб топди.

Тергов хулосасига кўра, 2007 йилнинг июнида қўлга олинган 67 га кирган Рассел Дефрейтас ва 58 га кирган Абдул Қадарлар аэропортга ёнилғи ташиладиган қувурни портлатишни режалаштирган.

Дефрейтас аэропортнинг собиқ ходими Қадар эса террористик ҳужумнинг техник жиҳатларини ишлаб чиққан муҳандисдир.

Айбланувчилар берган кўрсатмага қараганда, улар режалаштиргани террор амалиётини молиялаш учун Эрондан ҳомий топишга уринганлар.

Ҳар иккала судланувчи умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG