Линклар

logo-print

Красноярскда Ан-24 ҳалокатга учради


Россиянинг Красноярск ўлкасида Ан-24 йўловчи учоғи ҳалокатга учраб 11 киши ҳалок бўлди, 4 киши тирик қолди. Бу ҳақда душанба куни кечқурун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Красноярскдан Игаркага парвоз қилган учоқ учиш-қўниш йўлига 700 метр қолганда қулаб тушган.

Хабарларга қараганда, воқеа юз берган дақиқаларда ёмғир ёғаётган эди, лекин мутахассислар фикрича, жорий об-ҳаво ҳолати Игарка аэропорти учун нормал ҳисобланган.

XS
SM
MD
LG