Линклар

logo-print

31 августгача Ироқдан 90 минг америкалик ҳарбий чиқиб кетади


АҚШ президенти Барак Обама Америка ҳарбийлари Ироқдаги жанговар вазифаларини, аввал режалаштирилганидек, жорий йилнинг 31 августида якунига етказишлари тўғрисида баёнот берди.

Душанба куни Атланта шаҳрида уруш ногиронлари йиғилишида қилган чиқиши чоғида президент Обама ҳокимиятга келганидан бошлаб 31 августгача АҚШнинг Ироқдан олиб чиқилган ҳарбийлари сони 90 минг аскарни ташкил қилажагини айтиб ўтди.

- Ироқдаги зўравонликлар даражаси пасая бошлади. Кейинги ойдан бошлаб биз ўз миссиямизни ўзгартирамиз ва ҳарбий амалиётлардан Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш ва ўқитишга ўтамиз, деди Барак Обама.

31 августдан кейин Ироқда АҚШнинг 50 минг аскарлик контингенти қолади.

2011 йил охиригача Америка ҳарбийлари Ироқдан тўла чиқиб кетади.
XS
SM
MD
LG