Линклар

logo-print

Покистонда сув тошқини қурбонлари ортмоқда



БМТга кўра, Покистон тарихида кўлами бўйича энг катта деб айтилаётган сув тошқинларидан 3 миллиондан ортиқ киши жиддий зарар кўрган, табиий офат оқибатида эса шу кунгача камида 1400 киши нобуд бўлган.

Маҳаллий расмийларининг билдиришича, сув тошқинларидан энг катта зарар Ҳайбар Паҳтунква вилоятига етказилган. Бу ерда ўнлаб кўприклар ва мингдан ортиқ хонадонларнинг вайрон бўлгани айтилмоқда.

Халқаро Қизил хоч ва қатор исломий ташкилотлар табиий офатдан зарар кўрган фуқароларга ёрдам кўрсата бошладилар.

Покистон ҳукумати ҳам сув тошқинлари рўй берган ҳудудларда қутқарув ишлари давом этаётганини билдирди. Бироқ маҳаллий аҳоли ҳукумат кўраётган чораларларнинг етарли эмаслигидан шикоят қилмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Покистонга 10 миллион доллар миқдорида шошилинч ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам Вашингтон номидан 10 миллион доллар ёрдам ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG