Линклар

Карачидаги тартибсизликларда салкам 45 киши нобуд бўлди



Покистоннинг Карачи шаҳрида тунда рўй берган тартибсизлик ва зўравонликлар оқибатида камида 45 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, шаҳардаги тартибсизликларга 2 август куни маҳаллий депутатнинг ноъмалум шахслар томонидан ўлдириб кетилиши сабаб бўлган.

Карачи шаҳар полициясининг билдиришича, тартибсизлар чоғида 80дан ортиқ киши тан жароҳати олган, ўнлаб машина ва дўконлар ёқиб юборилган.

Тартиб ўрнатиш мақсадида Карачи шаҳрига қўшимча ҳарбий бўлинмалар киритилган. Шаҳар бўйлаб эса мактаблар ва коллежлар эса ёпилган.

Шаҳарга ҳарбийлар киритилганига қарамай бугун эрта тонгда айрим кўчаларда ўқ овозлари эшитилган.

Кузатувчиларга кўра, Карачидаги тартибсизликлар миллий низо асосида содир этилган.
XS
SM
MD
LG