Линклар

Маҳаллий расмийлардан ёнғинлар билан фаол курашиш талаб қилинди


Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийси ўрмон ёнғинлари рўй бераётган вилоят расмийларини табиий офат оқибатларини бартараф этишда ташқаридан ёрдам келишини кутмай ўзида мавжуд барча имкониятларни ишга солишга чақирди.

- Россиянинг марказий минтақалари расмийлари ўт ўчирувчилар хизмати етиб келишини кутиб ўтирмасдан, ўзида бор куч ва имкониятларни ишга солмоғи лозим, деди Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги қошидаги Кризис маркази раҳбари Владимир Степанов.

Бир ҳафтадан буён Россия ҳудуди бўйлаб давом этаётган ёнғинлар оқибатида камида 40 киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ шахс тан жароҳати олди. Минглаб хонадонлар ва бир неча минг гектак ўрмон ёниб кул бўлди.

2 август куни Россия президенти Дмитрий Медведев бир қатор вилоятларда фавқулодда вазият режими жорий этиш тўғрисида фармон имзолади.

Россия Бош вазири Владимир Путин, ўз навбатида ёнғиндан катта зарар кўрган 14 вилоятга салкам 5 миллиард рубл миқдорида маблағ ажратилишини билдирди.


XS
SM
MD
LG