Линклар

logo-print

Россияда авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда


Россиянинг Красноярск ўлкасида Ан-24 йўловчи учоғининг ҳалокатга учрашига сабаб бўлган омиллар ўрганилмоқда.

Авиаҳалокат оқибатида 11 киши нобуд бўлди, 4 киши омон қолди.

Красноярскдан Игарка шаҳарчасига парвоз қилаётган “Катэкавиа” компаниясига тегишли учқич қўниш йўлакчасига 700 метр қолганда, ҳозирча аниқланмаган сабабга кўра, ҳалокатга учраган.

Чоршанба куни вилоятда авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.

Вилоят губернатори Лев Кузнецов сўзларига кўра, авиаҳалокат қурбонларининг яқинлари ва оила-аъзоларига молиявий ёрдам кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG