Линклар

Покистон президенти Лондонга йўл олмоқда


Покистон президенти Осиф Али Зардорий ўзаро алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Буюк Британиянига сафар бошламоқда.

Покистон расмийларига кўра, Осиф Али Зардорий Буюк Британия Бош вазири Давид Камерон билан учрашиб, унинг яқинда расмий Исломобод борасида билдирган танқидий баёнотини муҳокама қилади.

Ўтган ҳафта Ҳиндистонга қилган сафари чоғида Камерон Покистон ҳукумати Афғонистондаги урушда халқаро кучларга ёрдам бериш баробарида, Толибон жангариларини ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда, дея таъкидлади.

Айни пайтда Покистон президенти Лондон сафари арафасида Франциянинг "Le Monde" нашри билан қилган суҳбат чоғида халқаро кучлар Афғонистондаги урушда мағлуб бўлмоқда, деган фикрни билдирди.

Зардорий сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият шу кунгача оддий афғонларнинг ишончини қозона олмагани учун муваффақиятсизликка юз тутмоқда.
XS
SM
MD
LG