Линклар

logo-print

Ўш шаҳрида иккита кўп қаватли уй қурила бошлади


Ўш шаҳар ҳокимиятидаги манбанинг Озодлик радиосига билдиришича, қурилиш ишлари “Манас-Ота” микрорайонида бошлаб юборилган.

Маълум бўлишича, кўп қаватли уйларни саккиз ойи ичида қуриб битказиш ва июн ойидаги тартибсизликлар чоғида бошпанасиз қолган фуқароларга бериш режаланган.

Бундан ташқари яна иккита қўп қаватли уйни қуриш лойиҳаси Ўш шаҳрини қайта таъмирлаш дирекциясига юборилган ва яқин кунлар бу уйларни ҳам қуриш ишлари бошлаб юборилиши мумкин.

Июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида Ўш ва Жалолобод шаҳарларида норасмий маълумотларга кўра мингдан ортиқ хонадон ёқиб юборилган. Кузатувчиларнинг билдиришича, июн ойидаги тартибсизликлар чоғида асосан ўзбеклар истиқомат қилувчи маҳаллаларга энг кўп зиён ва шикаст етказилган.
XS
SM
MD
LG