Линклар

Ироқда собиқ амалдорга олий жазо тайинланди


Ироқда собиқ президент Саддам Ҳусайн сафдошларидан бирига ўлим жазоси тайинланди.

Ироқ маҳкамаси “Баас” партияси раҳбарларидан бири Мезбон Ҳадар Ҳадийни 1990 йилларда шиа исёнчилари беркинган ҳудуддаги дарё ва ботқоқликларни атайлаб қуритганликда айбдор деб топди. Бунинг оқибатида юзлаб одам нобуд бўлган, Ироққа эса катта экологик зарар етказилган.

Хабарларга кўра, Мезбон Ҳадар Ҳадий АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирган 2003 йилда хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG