Линклар

Москвада “Йўқолсин зўравонлик!” шиори остида пикет ўтмоқда


Москва шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси биноси олдида “Яблоко” партияси фаолларининг Химки ўрмонидаги милиция ходимларининг зўравонлигига қарши пикети ўтказилмоқда.

Партия лидери Сергей Митрохиннинг хабар беришича, Химки ўрмонининг ноқонуний кесилишига милиция ходимлари ҳам кўмаклашмоқда. Шунингдек, пикетчилар атроф-муҳит ҳимоячиларини тарқатишда қўполлик қилган айрим милиция ходимларини жиноий жавобгарликка тортишни талаб этмоқда.

2 август куни Химки ўрмонини ҳимоясига отланган 50 нафар москвалик милиция томонидан қўлга олинди ва “Яблоко” раҳбари Сергей Митрохин ва “Сўл фронт” йўлбошчиси Сергей Удальцовга суд томонидан 500 рубл жарима солинди.
XS
SM
MD
LG