Линклар

Ливан чегарасидаги отишмада уч ҳарбий ва журналист нобуд бўлди


Ливан жанубида Исроил ҳарбийлари томонидан амалга оширилган артиллерия ҳужуми оқибатида¸ сўнгги хабарларга кўра, Ливан ҳукумат кучларининг уч аскари ва бир журналист нобуд бўлган.

Ҳар иккала томон ушбу воқеада бир-бирини айбламоқда. Айтилишича, ливанлик ҳарбийлар Исроил чегараси томон ўт очгандан сўнг Исроил ҳарбийлари артиллерия ҳужумини амалга оширган.

Ливан хавфсизлик хизмати тарқатган хабарда айтилишича, ливанлик аскарлар мамлакат ҳудудида жойлашган дарахтни кесишга уринган яҳудий аскарлари томон огоҳлантирувчи ўт очган.

Исроил томони эса икки давлат чегарасида ишлаётган муҳандислар бригадаси ўққа тутилганини билдирди.

Айни пайтда Ливан президенти Мишел Сулаймон ва мамлакат Бош вазири Саад Ҳаририй Исроил ҳарбийлари ҳаракатларини кескин қоралади. БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари эса ҳар иккала томонни ўзини зўравонликлардан тийиш ва босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG