Линклар

"ЧБВ": Асл ўшликлар орасида ҳарбийлар томонидан калтакланганлар учради


"Бизга мурожаат қилган беморлар - асл ўшликлар орасида ҳарбийлар томонидан калтакланганлар учради".

"Чегара билмас врачлар" халқаро ташкилоти мувофиқлаштирувчиси Соня Пейрассолнинг бу сўзларини 24.kg агентлиги кечаги хабарида келтирди.

Пейрассолнинг хабар қилишича, "Чегара билмас врачлар"га милиция ходимлари ва ҳарбийлар калтаклаганлар кўп мурожаат қилган бўлиб, улар маҳаллалар аҳли вакилларидир.

Ўшнинг маҳаллаларида ўзбеклар яшайди.

"Чегара билмас врачлар" вакили айтаётган ҳолатлардан бирига ўтган ҳафтада Ўшда бўлган Озодлик мухбирлари шаҳарнинг Калинин кўчаси маҳалласида шахсан гувоҳ бўлган эди.
XS
SM
MD
LG