Линклар

БМТ Ливан ва Исроилни босиқликка чақирди


БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливан ва Исроилни "иложи борича оғир-босиқ бўлишга" чақирди.

Томонларни босиқликка АҚШ Давлат департаменти ҳам даъват қилди.

Икки давлат чегарасида юз берган қуролли инцидент давомида 5 киши: исроиллик полковник, ливанлик уч ҳарбий ва бир журналист нобуд бўлди.

Томонлар бир-бирини айбламоқда.

Исроил ташқи ишлар вазирлиги, "агар зўравонлик давом этар бўлса", хунук оқибатлар юз бериши тўғрисида огоҳлантирди.

Ўз навбатида, Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Исроилни "агрессия"да айблади. "Хизбуллоҳ" ҳаракати эса Ливан армияси билан биргаликда Исроилга қарши жангга киришга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG