Линклар

Косово ўз мустақиллигини расмийлаштирмоқчи


Косово ташқи ишлар вазири Скандар Хусейний БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, Косовонинг 2008 йили эълон қилинган мустақиллигини акс эттирувчи резолюция қабул қилишга чақирди.

Қабул қилиниши сўралаётган ҳужжат, Хусейнийнинг фикрича, 1999 йили қабул қилинган 1244-резолюция ўрнини босиши керак.

Косово ташқи ишлар вазири ўз мурожаатини БМТ Хавфсизлик кенгашининг Косоводаги вазият муҳокамасига бағишланган мажлисида эълон қилди.

Яқинда БМТнинг Ҳаагадаги Халқаро суди Косово мустақиллиги масаласини кўриб чиқиб, бу ўлканинг Сербиядан мустақиллигини бир томонлама эълон қилиши халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид бўлмагани тўғрисида хулоса чиқарган эди.

Сербия ҳануз Косово мустақиллигини тан олмоқчи эмас ва бинобарин у БМТ Хавфсизлик кенгашига Косово бўйича резолюциянинг ўз лойиҳасини киритди. Лойиҳада Белград билан Приштина ўртасида сўзлашувлар ўтказишга чақириқ битилган.
XS
SM
MD
LG