Линклар

АҚШ Зардорий баёнотини рад этди


АҚШ Покистон президенти Осиф Али Зардорийнинг халқаро кучлар Афғонистонда толиблар билан урушда мағлубиятга учради, деган мазмундаги баёнотини рад этди.

Оқ Уй расмий вакили Роберт Гиббсга кўра, АҚШ президенти Барак Обама Зардорий берган баҳога шубҳа билдирган.

Францияда чиқадиган Le Monde газетасига кеча берган интервюсида Покистон президенти халқаро ҳамжамият Афғонистонда толибларга қарши урушда ютқазди, деган эди.

Осиф Али Зардорий Париждан Лондонга борди ва бу ерда Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан сўзлашувлар ўтказади.

Покистон раҳбарияти Кэмероннинг яқинда қилган чиқишидан норозилик билдирган эди. Кэмерон ўз баёнотида Исломобод террорчилик экспортига қарши фаолроқ курашиши керак, деган эди.
XS
SM
MD
LG