Линклар

logo-print

Эрон хиёнатчи аёлни Бразилияга бермоқчи эмас


Эрон Бразилиянинг тошбўрон йўли билан қатл қилинишга маҳкум этилган эронлик аёлга бошпана бериш тўғрисидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рамин Меҳмонпараст баёнот берди.

Турмуш ўртоғига ҳиёнат қилишда айбдор, деб тан олиниб ўлимга маҳкум этилган, лекин қўйилган айбни тан олмаган эронлик Сокина Муҳаммадий Аштианийга Бразилиядан бошпана беришга тайёр эканлиги тўғрисида куни кеча Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Силва баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG