Линклар

logo-print

ЖССТ Покистонга кенг миқёсли ёрдам бермоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сув тошқинларидан жабр кўрган покистонликларга кенг миқёсли ёрдам бермоқда.

- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 200 минг кишини дори-дармон ва тиббий ашёлар билан таъминламоқда. Бироқ қўшимча ёрдам керак. Ҳозирча касалликлар тарқагани тўғрисида маълумот йўқ. Баъзиларнинг диареяга чалингани ва нафас йўллари инфекциясидан касаллангани аниқланди, деди бу ҳақда гапирган ЖССТ вакили Фадел Хаиб.

Покистон тарихида кўлами энг катта бўлган сув тошқинларидан 3 миллиондан ортиқ киши жиддий зарар кўрди, камида 1400 киши нобуд бўлди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Покистонга 10 миллион доллар миқдорида шошилинч ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам Вашингтон номидан 10 миллион доллар ёрдам ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG