Линклар

Вашингтон-Москва шартномасини кўриб чиқиш кечиктирилди


АҚШ Сенатининг Хорижий ишлар бўйича қўмитаси Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисида Вашингтон ва Москва ўртасида имзоланган шартномани кўриб чиқиш муддатини августдан сентябрнинг ўрталарига кўчирди. Бу ҳақда қўмита раиси Жон Керри хабар қилди.

Унинг айтишича, шартномани кўриб чиқиш муддатини кечиктиришни ҳужжат билан яхшироқ танишиш истагини билдирган бир қатор сенаторлар сўраган.

Хорижий ишлар бўйича қўмита Сенатга шартномани ратификация қилиш юзасидан ўзининг ижобий ёки салбий фикрини билдиради.

Ратификация қилиниши учун эса, шартномани ёқлаб Сенат аъзоларининг 3 дан 2 қисми овоз бериши лозим.

Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани АҚШ ва Россия президентлари апрел ойида Прага шаҳрида имзолагандилар.
XS
SM
MD
LG