Линклар

Тула вилоятида 4 нафар ўзбекистонлик судланади


Россия Бош прокуратураси қошидаги Тергов қўмитаси хабарига кўра, 4 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан очилган тергов-суриштирув жараëни якунланган.

48 ёшли Маҳаматраҳимжон Қурбонов, 24 ёшли Нуриддин Бобоев, 21 ёшли Адҳам Даминов ва 23 ёшли Умид Қултўраевлар Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 139 ва 330-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилди.

Прокуратура маълумотига кўра, айбланувчилар 2009 йилнинг 31 августида Киреевский тумани Крюковка қишлоғида ўз юртдошидан пул талаб қилган¸ жабрланувчини ўз яшаётган жойидан машинада олиб кетиб, қарздорлиги учун уни дўппослашган ва оғир тан жароҳати етказишган.

Эндиликда судга оширилган тергов хулосасига кўра¸ Қурбоновга ноқонуний қурол сотиб олиш ва сақлаш айби ҳам қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG