Линклар

logo-print

Япония ҳам Эронга қарши янги санкция жорий қилди


3 август куни Япония ҳукумати БМТ резолюциясига мувофиқ Теҳронга қарши янги санкциялар жорий қилди.

Токио ҳукумати уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортган Эронга нисбатан шу ой охирида қўшимча чора кўришини билдирди.

Бу қарор АҚШ Давлат департаментининг оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ва қуролларни назорат қилиш бўйича маслаҳатчиси Роберт Эйнҳорннинг чақириғидан сўнг қабул қилинди.

- Мен сиз ва ҳамкасбларингизга, Япония ҳукуматига тавсия қилганимиздек, Европа иттифоқи қабул қилган чораларни кўриб чиқишни маслаҳат берамиз. Бу кучли чоралар. Япония ҳукуматининг бундай чоралар қўллашидан мамлакат иқтисодиётига зарар етмайди, деди Токиода сўзлаган Роберт Эйнҳорн.

Эрон ўз ядровий дастурининг тинч мақсадни кўзлаëтганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG