Линклар

Россияда ўнлаб одам ёнғин қурбони бўлди


Россия расмийлари ўрмон ёнғинлари оқибатида 48 кишининг нобуд бўлганини маълум қилди.

Бир неча ҳафтадан бери ёнғин назорат остида эканини иддао қилаётган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги энди айрим ёнғинлар назорат остида эмаслигини тан олди.

Россия ҳарбий флотига қарашли Москва яқинидаги “Коломна” базасида ёнғин содир бўлди.

Оқибатда аэронавтика қурилмалари, учқичлар, бино ва автомобилларга зарар етди.

Айни пайтда¸ Россияда 440дан ортиқ одам тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраб шифокорларга мурожаат қилди.

Россия тарихида биринчи марта рўй бераётган кенг кўламли ўрмон ёнғинларга қарши 10 минг нафар ўт ўчирувчи кураш олиб бормоқда. Уларга минглаб қўшин ва кўнгиллилар ёрдам бермоқда. Ҳозир Россиянинг етти вилоятида “фавқулодда ҳолат” эълон қилинган.

Ёнаётган ўрмонлардан келаётган қуюқ тутун сабабли 4 август куни Москвада ҳавонинг сўнгги 8 йил давомида энг кўп ифлослангани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG