Линклар

Покистонда аҳолига ёрдам кўрсатиш давом этмоқда


Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний раислигида ҳукуматнинг фавқулодда йиғилиши бошланди.

Учрашувда сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатишни тезлатиш ва табиий офатдан кўрилган зарар кўламини аниқлаш каби масалаларнинг муҳокама қилиниши кутилмоқда.

БМТ расмийларига кўра, Покистонда сўнгги 80 йил ичида кузатилаётган энг ёмон сув тошқинлари оқибатида 3 миллиондан ортиқ киши жиддий зарар кўрган, камида 1400 киши нобуд бўлган.

Табиий офат сабабли бир миллиондан ортиқ одам хавфсиз жойларга кўчган.

Германиянинг ёрдам кўрсатувчи "Action Medeor" ташкилоти вакили Дирк Ангемер Ҳайбер Пактунхва вилоятида аҳоли орасида касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун саъй-ҳаракат қилинаётганини айтди.

- Биз икки хил ёрдам юкини етказишни режалаяпмиз. Биринчи юк¸ икки миллион литр сувни тозалаб¸ ичишга яроқли ҳолатга келтирадиган таблеткалардан иборат. Иккинчи юк¸ вабо касаллигига қарши қўлланиладиган дори-дармонлардан иборат, деди халқаро ташкилот вакили.
XS
SM
MD
LG