Линклар

Эрон президентига қарши суиқасд уриниши бўлгани айтилмоқда



Эрондаги Khabaronline.ir интернет сайти хабарига кўра, 4 август куни Ҳамадон шаҳрида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод кетаётган автомобил карвони яқинида “қўлбола бомба” портлаган.

Портлаш оқибатида Аҳмадийнажодга зарар етмаган ва у режаланганидек, ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлаган; бу чиқиш телевидение орқали жонли кўрсатилган.

Ливан радиоси ва араб тилидаги телеканаллар хабарига кўра, портлаш оқибатида бир неча одам яраланган.

Al-Arabiya канали “қўлбола бомба”ни отган шахс ҳибсга олинганини билдирди.

Бироқ Эроннинг давлатга қарашли Press TV канали президент матбуот хизматига асосланиб Аҳмадийнажодга қарши суиқасд уриниши бўлгани ҳақидаги маълумотнинг нотўғри эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG