Линклар

logo-print

БМТ Исроил-Ливан можаросига ойдинлик киритди


БМТнинг Жанубий Ливандаги тинчликпарвар кучлари 3 август куни Ливан-Исроил чегарасидаги қуролли тўқнашувга сабаб бўлган дарахт “Мовий чизиқ”нинг Исроил томонида бўлганини тасдиқлади.

“Мовий чизиқ” Исроил ва Ливан кучлари ўртасидаги баҳсли ҳудудда БМТ демаркация қилган, томонларни ажратиб турувчи чегара чизиғи ҳисобланади.

Исроил барпо қилган хавфсизлик девори эса¸ “Мовий чизиқ”қа мос келмайди.

Иккала томон ўзиники эканини иддао қилаётган ҳудудда сешанба куни Исроил ҳарбийлари дарахтларни кесишга уринган пайтда Ливан ва Исроил ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди.

Оқибатда 5 киши: исроиллик полковник, ливанлик уч ҳарбий ва бир журналист нобуд бўлди.

АҚШ Давлат департаменти томонларни "иложи борича оғир-босиқ бўлишга" чақирди.

Айни пайтда Исроил дарахтларни кесиш ишлари давом эттиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG