Линклар

Доку Умаров истеъфога чиқмаганини айтмоқда


Чечен жанггарилари қўмондони Доку Умаровдан олингани айтилаётган сўнгги видеолавҳада у истеъфога чиқмаганини айтди.

Якшанба куни www.kavkazcenter.com интернет сайтига қўйилган видеолавҳада Умаров саломатлиги туфайли истеъфога чиқаётгани ва етакчиликни Асламбек Вадаловга топширганини айтган.

Бироқ охирги видеолавҳада ўзини Умаров деб таништирган шахс аввалги баёнотнинг сохта эканини ва саломатлиги яхши эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG