Линклар

Нью Йоркда йирик масжид қурилишига йўл очилди


Нью Йорк шаҳар ҳокимияти комиссияси Манҳэттеннинг қуйи қисмига қурилган эски бинони бузишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу билан Жаҳон савдо маркази жойлашган Эгизак миноралар ерга қулаган жой яқинида Исломий марказ ва масжид қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун сўнгги тўсиқ олиб ташланди.

Айни пайтда лойиҳага қарши чиқаётган консерваторлар комиссия қарори юзасидан штат судига шикоят аризаси билан мурожаат қилишларини айтди.

Нью Йорк шаҳар ҳокими Майкл Блумберг ҳокимият комиссияси қабул қилган қарорни қўллаб-қувватлашини айтди.

- Бу бино хусусий мулк ҳисобланади. Бино соҳиби ундан ибодатхона сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳукумат бу ҳуқуқни рад қилиш салоҳиятига эга эмас, деди Майкл Блумберг.
XS
SM
MD
LG