Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:53

Қирғиз ёшлари вакиллари ЕХҲТ кучларининг киритилишига қарши


Қирғизистондаги 35та ёшлар ташкилоти вакиллари Ўш шаҳрига 52 нафар ходимдан иборат Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг полиция кучлари киритилишига қарши эканлигини билдирди.

Янги ташкил этилган ҳаракат етакчилиридан бири Мавлон Асқарбеков Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаевани ЕХҲТ кучларининг мамлакатга киритилишига рухсат бериш орқали ўз салоҳиятини суиистеъмол қилганлигини айблади.

Асқарбековга кўра¸ президент Ўтунбаева сиёсий партия раҳбарлари ва бошқа арбобларнинг хориж кучлари мамлакатга киритилишига қарши билдирган фикрини инобатга олмаган.
XS
SM
MD
LG