Линклар

Покистонда офатдан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш давом этмоқда


Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний раислигида ҳукуматининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш ишларини тезлатиш ва таббий офатдан кўрилган зарар кўламини аниқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

БМТ расмийларига кўра, Покистонда сўнгги 80 йил ичида кузатилаётган энг ёмон сув тошқинлари оқибатида 3 миллиондан ортиқ киши жиддий зарар кўрган, камида 1400 киши нобуд бўлган.

Табиий офат сабабли бир миллиондан ортиқ одам хавфсиз жойларга кўчган.

АҚШда Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон Покистонга 10 миллион доллар ҳажмида ёрдам ажратганини айтди.

- Қўшма Штатлар бу бўҳронга турли йўллар билан жавоб бермоқда. Биз зудлик билан 10 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратишга қарор қилдик. Гуманитар ёрдамлар бўйича мутахассисларимиз жойларда аллақачон иш олиб бормоқда. АҚШ вертолётлари хавфли зонада қолиб кетган юзлаб одамни хавфсиз жойларга кўчирди ва табиий офатдан азият чеккан аҳолига энг зарурий нарсалар, жумладан юз минглаб ҳалол гўштларни етказиб бермоқда, деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG