Линклар

Петреус тинч аҳолини аяшни буюрди


Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони Дэвид Петреус чоршанба куни тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишининг олдини олиш тўғрисида янги фармойиш имзолади.

Генералга кўра, тинч аҳолининг нобуд бўлишига йўл қўймаслик Афғонистонда исёнчиларга қарши урушнинг устивор йўналиши бўлиши зарур.

Петреуснинг фармойишидан келиб чиқадиган талабларга биноан, қурол ишлатишдан олдин ҳарбий гуруҳ қўмондони амалиёт ўтказиладиган ҳудудда тинч аҳоли бор-йўқлигини текшириб кўриши лозим.

Дэвид Петреус Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони этиб 4 июн куни генерал Стэнли МакКристалнинг ўрнига тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG