Линклар

АҚШ Покистонга қўшимча ёрдам ажратди


АҚШ сув тошқинидан зарар кўрган покистонликларга қўшимча ёрдам ажратди.

- Қўшма Штатлар бу бўҳрондан чиқишга турли йўллар билан кўмак кўрсатмоқда. Шошилинч равишда 10 млн долларлик ёрдам бердик. Табиий офат юз берган минтақага гуманитар ёрдам масалаларибўйича экспертларни юбордик. Америка вертолётлари хавфли жойлардан юзлаб кишиларни эвакуация қилди ва минглаб кишиларга кундалик эҳтиёж моллари, шу жумладан, озиқ-овқат етказиб берди, деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бу ҳақда маълумот бераркан.

БМТ маълумотларига кўра, Покистонда юз берган сув тошқинидан 1400 киши нобуд бўлди, тақрибан миллион киши бошпанасиз қолди. Табиий офатдан у ёки бу даражада зарар кўрганлар сони 3 млн киши эканлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG