Линклар

Эрон матбуоти Аҳмадийнажодга суиқасдни инкор этди


Эрон оммавий ахборот воситалари президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга суиқасд қилингани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

Маҳаллий телеканаллардан бирига кўра, суиқасд тўғрисидаги хабарлар ёлғондир, бошқа бир каналга кўра, ҳеч қандай портлаш бўлмаган, балки президент тарафдорлари уни олқишлар экан, машинаси олдида пақилдоқ отган холос.

Эрондаги Khabaronline.ir интернет сайти хабарига кўра, 4 август куни Ҳамадон шаҳрида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод кетаётган автомобил карвони яқинида “қўлбола бомба” портлаган.

Портлаш оқибатида Аҳмадийнажодга зарар етмаган ва у режаланганидек, ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлаган; бу чиқиш телевидение орқали жонли кўрсатилган.

Ливан радиоси ва араб тилидаги телеканаллар хабарига кўра, портлаш оқибатида бир неча одам яраланган.

Al-Arabiya канали “қўлбола бомба”ни отган шахс ҳибсга олинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG