Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:31

Ўзбек муҳожирлар Петербургдан депортация қилинади


Санкт-Петербургнинг Виборг тумани Лебедевка шаҳарчасида Федерал миграция хизмати ва маҳаллий милиция ходимлари томонидан 18 нафар ноқонуний муҳожир аниқланди.

Миграция хизмати ходимларига кўра, 17 дан 45 ёшгача бўлган ўзбекистонликларнинг Россия ҳудудида зарурий ҳужжатларсиз истиқомат қилаётганликлари маълум бўлган.

Муҳожирларнинг милиция ходимларига билдиришича, ўз ҳужжатларини қайд эттириш учун олган номаълум шахс бедарак кетган.
Ҳозир қўлга олинганлар Петербургнинг Чет эл фуқароларини сақлаш марказига сақланмоқда.

Миграция хизмати вакилларининг айтишича, Виборг шаҳар судида ўзбекистонликларга 2 мингдан 5 минг рублгача жарима солиниши ва уларни мамлакатдан 5 йилгача бадарға қилиш жазосининг тайинланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG