Линклар

Бан Ки Мун атом бомбаси қурбонларини хотирламоқда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Япониянинг Нагасаки ва Ҳиросима шаҳарларига сафар қилмоқда.

Бугун Нагасаки аҳолиси билан учрашган БМТ Бош котибининг 6 август куни Ҳиросима шаҳрига бориши кутилмоқда.

Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги кунларида АҚШ Япониянинг ушбу иккита шаҳрига атом бомбаси ташлаган. Жума куни Ҳиросима шаҳрида 1945 йилнинг 6 август куни содир этилган мазкур ҳужум қурбонлари хотирасига бағишлаб катта тадбир бўлиб ўтади.

Ушбу хотира маросимида АҚШнинг Япониядаги элчиси Жон Руснинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, шу кунгача АҚШ расмийлари бу каби хотира маросимида иштирок этмаган.

XS
SM
MD
LG