Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:26

Ўтунбаева милициянинг ўзбекларни нишонга олганини тан олди


Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева июн ойида Ўш вилоятида рўй берган этник тўқнашувлар чоғида Қирғизистон хавфсизлик кучларининг маҳаллий ўзбеклар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилганини расман тан олди.

Бу ҳақда Роза Ўтунбаева Франциянинг “Ассошиэйтид пресс” агентлигига берган интервюси чоғида маълум қилди.

Бундан бир оз аввал БМТ ва бир қатор нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон хавфсизлик кучларининг июн ойидаги хунрезликлар чоғида атайлаб ўзбекларни нишонга олгани хусусида баёнот тарқатган эди.

Ўтунбаева мазкур баёнотларни тасдиқлаб, бир неча ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўтунбаева июн ойи якунларида Наримон қишлоғида ўтказилган навбатдаги "зачистка"лар амалиёти чоғида қирғиз милициясининг ўзбек миллатига мансуб икки шахсни отиб ўлдирганини билдирди.

Қирғизистон расмийларига кўра, Ўш ва Жалолобод вилоятларида рўй берган тартибсизликлар оқибатида 350 киши нобуд бўлган, 2000 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Бироқ мустақил манбалар Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ бўлганини таъкидлаб келмоқдалар.


XS
SM
MD
LG