Линклар

Барқтабасов Бишкек ҳукуматига ултиматум қўйди



Қирғизистондаги "Мекен туу" партияси раҳбари Урмат Барқтабасов мамлакат муваққат ҳукуматига ултиматум қўйди.

Озодлик радиосининг Бишкекдаги мухбирига кўра, пойтахт яқинидаги Киршелк қишлоғида Урмат Барқтабасов ва Қирғизистон президенти маслаҳатчиси Тўпчибек Турғуналиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

“Мекен туу” партияси раҳбари ҳукуматдан бугун Бишкекда ўтказилиши режаланган қурултой ишига тўсқинлик қилмаслик, унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларининг барчасини бекор қилиш ҳамда зудлик билан Қирғизистон Бош вазири этиб тайинланишни талаб қилган.

Маълум бўлишича, Турғуналиев Урмат Барқтабасов талабларини президент Роза Ўтунбаевага етказишга ваъда берган.

Ҳукумат расмийси, шунингдек “Мекен туу” партияси раҳбарини пойтахтда намойиш уюштирмаслик ҳамда оломонни тарқатиб юборишга чақирди.
XS
SM
MD
LG