Линклар

Москвадаги коллекторда икки нафар ишчи заҳарланди


Москвадаги Дорогобужская кўчаси 14 уй манзили бўйича жойлашган “КИМ” заводи ҳудудидаги ер ости қувурида 2 нафар техник хизматчи ҳалок бўлди.

Новости агентлиги хабарига кўра, воқеа чоршанба куни эрталаб соат 9 ларда содир бўлган. Россия ва Ўзбекистон фуқароси бўлганлиги айтилаётган ишчиларнинг канализация коллекторида йиғилиб қолган метан газидан заҳарланганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ишчи гуруҳи томонидан ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.
XS
SM
MD
LG