Линклар

Эрон минтақавий саммитга мезбонлик қилади


Эронда форс тилида сўзлашувчи давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

Мазкур саммитда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳамда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод иштирок этади.

Минтақа хавфсизлиги, энергетика масалалари, ўзаро алоқалар ривожи ва давлатларни боғловчи транзит йўлларини қуриш каби масалалар Эрон саммити диққат-марказида бўлади.

XS
SM
MD
LG