Линклар

logo-print

Россия дон экспортини тўхтатиши мумкин


Бош вазир Владимир Путин Россияда кузатилган қурғоқчилик туфайли мамлакатда дон экспортини тақиқлаш ғоясини илгари сурмоқда.

Бугун ҳукумат мажлисини ўтказган Владимир Путин қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрган қишлоқ ҳўжаликларига жами 35 миллиард рубл атрофида моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Кўрсатиладиган ёрдамдан 10 миллиард рубли харажатларни қоплаш ишлари учун сарфланади, қолган 25 миллиарди эса имтиёзли кредит сифатида хўжаликлар ўртасида тақсимланади.

Жорий йил бошида Россия Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги мамлакатда дон маҳсулотлари ҳосилини 97 миллион тонна атрофида бўлишини башорат қилган эди. Бироқ эндиликда ушбу рақамнинг 70-75 миллион тонна атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.


XS
SM
MD
LG