Линклар

Барқтабасов тарафдорлари намойишни давом эттирмоқда


Бишкекдаги Эски майдонда “Мекен туу” партияси раҳбари Урмат Барқтабасовнинг 400га яқин тарафдори бугун эрта тонгда бошлаган намойишни давом эттирмоқда.

Куннинг биринчи ярмида Эски майдонга Барқтабасовнинг 2000 нафарга яқин тарафдори тўпланди. Бироқ кейинчалик намойишчиларнинг кўп қисми пойтахт яқинидаги Киркшелк қишлоғи томон ҳаракатлана бошлаган.

Киркшелк қишлоғида эса хавфсизлик кучлари Бишкекка боришга уринган намойишчилар йўлини тўсиб уларни тарқатиб юборган.

Сўнгги хабарларга кўра, Барқтабасов тарафдорлари хавфсизлик кучларининг тарқалиш тўғрисидаги буйруқларини инкор қилмоқда.

Хавфсизлик кучларига эса тинч аҳолига қарши куч ишлатмаслик топшириғи берилган ва Қирғизистон Ички ишлар вазири бугунги тартибсизликларни уюштирган шахслар жавобгарликка тортилажагини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG