Линклар

Эркин микрофон - Президент қарорининг ижроси йўқ

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Каримовнинг коллеж битирувчиларини ишга олган ширкатларга имтиëзлар бериш ҳақидаги фармонига муносабат билдирган ғузорлик ишсиз ëшлардан бири¸ ўз олдидаги ягона имкон мардикорларга қўшилиш эканини айтади.



Иш топа олмаган коллеж битирувчиси

Қашқадарëнинг Ғузор туманидан телефон қилган Абдураҳмон коллежни битириб ишсиз ўтирганидан нолиди.

- Ўзим Қашқадарëданман. Ҳеч қаерда ишламайман. Мени қийнайдиган муаммо таълим йўналиши бўйичада. Ўзим коллежни тугатганман. Шу президентимизнинг ишга жойлаштириш нималарини ҳар кун телевизорда айтишади. Лекин мен ҳозирча бирор бир нима кўрмаяпман. Ҳамма мардикор. Яна бир томони коллежларда билим савиямизни кўтаришимиз керак. Ҳамма жой порахўр. Пул талаб қилади. Билимга ҳеч қачон эътибор йўқ. Ўзим ўқиб тугатганим учун шу нимани гапираяпманда.

Озодлик: Коллежда сизни нимага ўргатишган?

- Автотранспорт йўналишида.

Озодлик: Шофëрмисиз?

- Ҳа.

Озодлик: Коллежда неча йил ўқидингиз?

- Уч йил.

Озодлик: Бирор корхонага “Мен ишсизман. Мана президентнинг қарори бор экан. Коллежни битирганларни ишга олсангиз¸ сизларни налогдан озод қиларкан” деб эшик қоқиб бордингизми?

- Йўқ¸ мурожаат қилмадим. Лекин ишнинг ўзи йўқда.

Озодлик: Энди ота-онангизнинг қўлига қараб “Нон қўлдан¸ сув кўлдан” бўлиб турибдими?

- Шундай.

Озодлик: Уйланмоқчимисиз?

- Уйланиш ният бору¸ лекин имконият йўқ.

Озодлик: Хотин¸ бола-чақа боқишга қурбингиз етмайди-а?

- Ҳозир шу вақтда шу туришда кетадиган бўлса¸ қурбим етмайди деб ўйлайман¸ дейди қашқадарëлик коллежни битирган йигит.

Коллежни хатм қилганига қарамасдан ишсиз ўтирган ғузорлик суҳбатдошнинг ва уни иш бўсағасига йўлатмаган мулозимлар Ўзбекистон президентининг 20 июлдаги фармонидан бехабар кўринади. Фармонга кўра коллеж битирувчиларини ишга олган ширкатларга енгилликлар берилади.


Журналист Дадахон Ëқубовнинг кейинги тақдири нима бўлди?

деб савол берди жиззахлик Тўқсондил ота.

- Мен Жиззах вилоятиданман. Тўқсондил ота бўламан мен. Сизнинг мухлисингизман. Ëқубовни ўтган йил эшитган эдим изсиз йўқолди деб. Хавотирдаман қаерда экан ўша киши деб. Ўша кишининг тақдири қизиқтиради мени. Тақдирини билсам деган эдимда. “Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари” деган эшиттиришни олиб борар эди. Раҳмат¸ соғ бўлинг¸ дейди Тўқсондил ота.

Горбачëв давридаги таниқли теледастур¸ "Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари" кўрсатуви муаллифи Дадахон Ëқубов Ўзбекистондан чиқиб кетганини бултур айтган эдик.


Акамни ноҳақ қамашди,

деб шикоят қилди Навоийдан Абдураззоқ ака.

- Мен Навоий вилояти¸ Нурота туманидан. Менинг катта шикоятим бор эди. 2009 йил 13 февралда Навоий вилояти Шароф Рашидов ширкат хўжалиги раиси Аҳмедов Султон ноқонуний қамоққа олиниб¸ бир ярим йилдан бери ҳали суд тамом бўлгани йўқ уже сангородда касал ëтибди. Мен 200 га яқин ариза шикояти ëзганман. Ҳали бирортасига жавоб олганим йўқ. Шикоят ëзсам¸ фақат Навоий вилоят прокуратурасига боради. Мана шу уч ой давомида олти марта терговчи алмашиб¸ бир марта тергов қилган эмас. Терговчи нимани хоҳласа шуни ëзган. Суд уч ой давомида бирор нарсани ҳам бўйнига қўя олмасдан¸ икки ярим ой ҳукм эълон қилмасдан 2009 йил 24 август куни 10 йил қамоқ жазоси эълон қилди. 10 та телеграмма бердим. На шикоятимни қабул қилади¸ на ўзимни. Бирор жойдан жавоб олганим йўқ. БМТ га чиқдим Вашингтонга. Ундан ҳам жавоб келгани йўқ. Прокурорларнинг айби билан 70 фоиз одам турмада айбсиз ëтибди¸ дейди навоийлик Абдураззоқ ала.


Рамазон севинчи

Яқинда моҳи Рамазон келяпти¸ шу боис сизга таклифим бор эди¸ дейди Швецияда сиëсий қочқин мақомида яшаëтган ҳамюртимиз.

- Менинг исмим Абдусобур. Швециядан телефон қилаяпман. Олдимизда Рамазон ойи яқинлашаяпти. Шу сабабдан биз аҳли илмлар радиойинглардан оз-моз минут вақт ажратсанглар¸ шу вақт ичида Қуръон тиловатидан ўқиб эшиттирсак халқимизга. Сабаби яқинда ўзбек халқининг устидан кўп қонли кунлар ўтди Ўш ва Жалолобод шаҳарларида. Яна Ўзбекистондаги қийинчиликлар. Шуларга далда бўлиш мақсадида шу нарсани уюштирсак деган таклиф билан хат йўллаган эдим. Вақтингиз бемалол бўлса¸ бу унчалик узун хат эмас. Шуни ўқиб берсам.

"Ассалому алайкум Озодлик радиоси ижодкорлари. Сизларга бир таклиф билан мактуб ëзаяпман. Ҳаммамизга маълумки¸ ушбу ўтиб бораëтган йил ўзбек халқи учун анча қайғули йиллардан бири бўлди. Ўш ва Жалолобод шаҳридаги воқеалар¸ Ўзбекистондаги қийинчиликлар сабабли одамлар анчагина руҳий оғир ҳолатда. Шу сабабдан уларга руҳий далда бўлиш мақсадида 13 августдан бошлаб Рамазон ойининг биринчи кунидан сизларнинг радиотўлқининглар орқали Рамазон давомида ўзбек халқига ҳар куни Қуръони Каримдан ўқиб тиловат эшиттирсак деган таклифим бор эди. Шунга радиодан маълум бир вақт ажратсанглар. Агар бу таклиф сизларга маъқул келса¸ марҳамат қилиб алоқа қилишимиз мумкин” деб телефоним ва электрон адресимни ëзган эдим¸ дейди Швециядан сим қоққан Абдусобур.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG