Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:25

Барқтабасов қўлга олинди



Қирғизистонда давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат қилгани айтилаётган Урмат Барқтабасов кечга яқин қамоққа олинди.

Шунингдек, бугун Бишкек яқинидаги Қирғизшелк мавзеида тўпланган “Мекен туу” партияси тарафдорлари эса кучишлатар тизимлар томонидан БТРлар ёрдамида тарқатилди.

Расмий хабарда айтилишича, Урмат Барқтабасов милиция ва Миллий хавфсизлик хизматининг қўшма амалиёти пайтида Иссиқ кўл вилоятидаги Балиқчи шаҳрига қочиб кетаётганда қўлга олинган. Унинг машинасидан катта миқдорда қурол ва ўқ-дори топилган.

Бундан бир оз аввал эса Қирғизистон хавфсизлик кучлари Бишкек ташқарисига тўпланган Урмат Барқтабасов тарафдорларини тарқатиб юборди.

Озодлик радиоси мухбирига кўра, хавфсизлик кучлари оломонни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин гранаталаридан фойдаланган.

"Мекен туу" партияси раҳбари Урмат Барқтабасовнинг 600дан ортиқ тарафдори Бишкекда қурултой ўтказишни режалаган эди. Бироқ хавфсизлик кучлари намойишчиларни Бишкек ташқарисида тўхтатиб, уларнинг пойтахтга ўтишига тўсқинлик қилди.
XS
SM
MD
LG