Линклар

Россия қишгача четга буғдой сотмайди


Россияда қурғоқчилик туфайли ғалла экспорти 15 августдан 31 декабргача таъқиқлаб қўйилди.

Бош вазир Владимир Путин Россия ҳукуматининг кечаги мажлисида қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрган ҳўжаликларга жами 35 миллиард рубл атрофида моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Ёрдамнинг 10 миллиард рубли харажатларни қоплаш учун сарфланади, қолган 25 миллиарди эса имтиёзли кредит сифатида хўжаликлар ўртасида тақсимланади.

Жорий йил бошида Россия қишлоқ ҳўжалик вазирлиги мамлакатда дон маҳсулотлари ҳосилининг 97 миллион тонна атрофида бўлишини башорат қилган эди. Бироқ эндиликда ушбу рақамнинг 70-75 миллион тонна атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG