Линклар

logo-print

"Ал-Қоида" АҚШ учун хавфли душман бўлиб қолмоқда


"Ал-Қоида" террористик ташкилоти кўрилаётган қаттиқ чораларга қарамай, АҚШ учун хавфли душман бўлиб қолмоқда.

Бу таъкид АҚШ Давлат департаментининг 2009 йил бўйича ҳисоботида келтирилган. Ҳужжатда айтилишича, "Ал-Қоида" сўнгги вақтларда Африканинг шимоли-ғарбида ва Сомалида фаоллашган.

Давлат департаменти ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб қарийб 11 мингта террористик ҳужум амалга оширилган ва оқибатда 15 минг киши бу ҳужумлар қурбони бўлган.

Бу кўрсаткич аввалги йиллардагига қараганда озроқдир.

Ҳисоботда айтилишича, сўнгги йиллар ичида 2006 йил террористик ҳужумлар энг кўп амалга оширилган йил бўлган эди.
XS
SM
MD
LG