Линклар

logo-print

"Ал-Шабоб"ни қўллаганларга айблов эълон қилинди


АҚШда 14 кишига "Ал-Қоида" террор тармоғи билан алоқадор Сомалидаги "Ал-Шабоб" исломчи гуруҳини қўллаб-қувватлаганликда айблов эълон қилинди.

АҚШ адлия вазири Эрик Холдерга кўра, айбланаётганлар Миннесота, Алабама ва Калифорния штатларида истиқомат қилувчи Америка фуқароларидир.

- Адлия вазирлиги 14 кишига 4 айблов эълон қилди. Улар террорчиликда, Сомалидаги "Ал-Қоида" билан боғлиқ "Ал-Шабоб" террористик гуруҳига молия, одамлар ва бошқа хизматлар билан ёрдам берганликда айбланмоқда. Бу шахслардан икки нафари ҳибсга олинди, деб хабар қилди Эрик Холдер.

Сомали ҳукуматига қарши кураш олиб бораётган "Ал-Шабоб" гуруҳи яқинда Угандада амалга оширилган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Портлашлардан 76 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG